O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

В АЗИЙ АТ

Tasnif: Бу арабча сўз vadbiyyat(un) шаклига эга (АРС, 896); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, касрали айн товушини и товушига алмаштириб ва бир у ундошини ташлаб қабул қилинган: vadbiyyat —> вазийат (вазият). Бу сўз асли кўпмаъноли vadaba феълининг 'маълум ҳолат эгаллади' маъносидан (АРС, 875) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб(АТГ, 370), 'шу ондаги ҳолат', 'шароит' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 170).