ВАЗИР
Tasnif: Бу арабча сўз vazīr(un) шаклига эга (АРС,
885) ; ўзбек тилига чўзиқ ī товушини и товушига алмаштириб қабул қилинган: vazīr —> вазир. Бу сўз 'подшо, хон саройида юксак лавозимга тайинланди' маъносини англатувчи vazara феълининг масдари бўлиб (АТГ, 143), тарихан 'подшо, хон саройида юксак лавозим эгаси' маъносини англатган, ҳозирги ўзбек тилида 'министр' маъносини англатиш учун ишлатилади
(ЎТИЛ, I, 170). Бу сўзнинг -at(un) муаннас қўшимчаси билан ҳосил қилинган вазира шакли аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади (Ўзбек тилида бу қўшимчанинг а қисми сақланиб, t қисми ташланган): vazīr + at(un) -» vazīrat -» vazīra - Вазира.