O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАЗИФА

Tasnif: Бу арабча сўз vazifat(un) шаклига эга (АРС, 898); узбек тилига изғи ундошини з ундошига, чўзиқ I унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: vazifat —> вазифа. Бу сўз асли 'лавозим, иш берди' маъносини англатувчи vazafa феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб, араб тилида 'лавозим', 'вазифа', 'маош' маъноларини англатади (АРС, 898), ўзбек тилида 'лавозим', 'вазифа', 'топшириқ' маъноларини англатишга хизмат қилади (ЎТИЛ, I, 170).