O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАКИЛ

Tasnif: Бу арабча сўз vakīl(un) шаклига эга (АРС, 909); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: vakīl —> вакил. Бу сўз топширди', 'ишонди' маъносини англатувчи vakala феълининг (АРС, 909) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), кимнингдир номидан иш юритишга ишонч билдирилган шахс' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 171). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти бўлиб ҳам келади. Бу сўзнинг -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли vakī lat(un) охиридаги t товуши ташланган ҳолда (Вакила) аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.