O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАКОЛАТ

Tasnif: Бу арабча сўз vakalat(un) шаклига эга (АРС, 909); ўзбек тилига чўзиқ а товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: vakalat вакалат (ваколат). Бу сўз 'топширди', 'ишонди' маъносини англатувчи vakala феълининг (АРС, 909) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'кимгадир бошқа кимсанинг номидан иш юритиш учун берилган ҳуқуқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 171). Ўзбек тилида бу сўздан ваколатли сифати ясалган.