O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАЛИДА

Tasnif: Ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатиладиган бу арабча сўз valīdat(un) шаклига эга (АРС, 911); ўзбек тилига чўзиқ I унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: valīdat-» валида; асли 'дунёга келтирди' маъносини англатувчи valada феълининги (АРС, 910) I боб масдари valīd(un) сўзининг (АТГ, 143) -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шаклига тенг (АТГ, 29); асли валид сўзи 'ўғил фарзанд', валида сўзи эса 'қиз фарзанд' маъносини англатади (АРС, 91).