ВАЛЛАМАТ
Tasnif: Бу сўз — валинеъмат қўшма сўзининг
сўзлашув тилида талаффуз жиҳатидан ўзгарган кўриниши: вали қисми охиридаги и товуши билан неъмат қисми бошланишидаги неъ товушлари ўрнига ла товушлари айтилади. Валламат сўзи ижобий ва салбий мундарижали маънони англатади; ижобий мундарижа билан валинеъмат сўзи англатган маънони билдиради, салбий мундарижа билан эса 'ўзганинг нарсаси билан сахийлик қиладиган одам', 'бировнинг моли билан катталик қиладиган одам' каби маъноларни билдиради.