ВАРАҚ
Tasnif: Бу арабча сўз varaq(un) шаклига эга (АРС,
883); '(дарахт) барг билан қопланди' маъносини англатувчи varaqa феълининг. (АРС, 883) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида асли 'барг' маъносини англатган, кейинчалик 'қоғоз' маъносини ҳам англата бошлаган (АРС, 883); ўзбек тилида бу сўз 'китоб, дафтар каби буюмларнинг бир бутунга бирлаштирилган юпқа қоғоз қисмлари' маъносини англатади. ЎТИЛда (I, 172) бу сўзнинг маъноси нотўғри изоҳланган: "маълум шакл ва ўлчамдаги қоғоз", "саҳифа" каби изоҳлар варақ сўзининг маъносини ифодаламайди. Ўзбек тилида варақ
сўзидан варақла- феъли ясалган.