ВАРАҚА
Tasnif: Бу арабча сўз varaqat(un) шаклига эга
(АРС, 883); ўзбек тилига сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: varaqat —> варақа. Бу сўз варақ сўзидан (қ.) -at(un) қўшимчаси билан ясалган дона оти
бўлиб (АТГ, 373); араб тилида 'барг', 'баргча', 'ҳужжат', 'кичик ҳажмдаги газета' маъноларини англатади; ўзбек тилида араб тилидаги 'кичик ҳажмдаги газета' маъносидан ўсиб чиққан 'муҳим маълумотни омма орасида тезда тарқатиш учун тайёрланган кичик ҳажмдаги нашр' маъносини англатади: Депутатликка номзод ҳақида маълумот берувчи варақа чоп этилди каби (ЎТИЛ, I, 172).