ВАРАҚИ
Tasnif: Бу сўз варақ сўзидан (қ.) -и қўшимчаси
билан ясалган сифат бўлиб, асли 'вара^чардан иборат', яъни 'қават-қават' маъносини англатади; шу маъно асосида 'юпқа ёйилган бир неча варак. ёғли хамир ичига қийма солиб тугиб, ёғда пишириладиган сомса' маъноси юза келган (ЎТИЛ, I, 172). ТжРСда (90) варақи сўзи эмас, варақин сўзи келтирилиб, юқорида таърифланган маънони англатиши айтилган; бу сўз тожик тилида варақ сўзидан нисбий сифат ясовчи -ин қўшимчаси билан ясалган (ТжРС, 542). Шундан кўриниб турибдики, ва рақи сўзи ўзбек тилида варақ сўзидан ўзбекча -и қўшимчаси билан ясалган (Бу қўшимча ўзбекча
қишлоқи, ислиқи каби сўзларнинг ясалишида ҳам
қатнашган). Демак, бу сўзга ЎТИЛда (I, 172) [ф-т < а]деб берилган изоҳ хато.