O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАСВАСА

Tasnif: Бу арабча сўз vasvasat(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 889), ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган. Бу сўз асли кўнгилга ғулғула, шубҳа солди' маъносини англатувчи vasvasa феълининг масдари бўлиб (АТГ, 339), 'кўнгилда пайдо бўладиган шубҳа, тараддуд' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 173). Бу тўрт ўзак ундошли феъл икки ундошли вас тақлид сўзининг такроридан ҳосил қилинган дейилади (АТГ, 337).