O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЎТА

Tasnif: ’туянинг боласи’. Карвондаги туялардан бирининг б ў т а с и бор эди. Бу от қадимги туркий тилда ’бола туғ-’ маъносини англатган бот- феълидан (ЭСТЯ, II, 200) -у қўшимчасининг -а шакли билан ясалган; Девонда (I, 142) ва ДСда (115- бет) бу сўз боту шаклида келтирилган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: бот- + а - бота > ботä. Асли бот- феъли барча ҳайвонларнинг туғишига нисбатан ишлатилган, шунга кўра бота оти дастлаб ’ҳайвон боласи’ни англатган, кейинчалик маънода торайиш воқе бўлиб, фақат ’туянинг боласи’ни билдира бошлаган.