O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАСВОС

Tasnif: Бу арабча сўз vasvas(un) шаклига эга (АРС, 889); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: vasvas —> васвас (васвос). Бу сўз асли 'кўнгилга ғулғула, шубҳа солди' маъносини англатувчи vasvasa феълининг масдари бўлиб, шайтоннинг таъсирига берилиш', 'ёмон ўй-хаёллар таъсирига берилиб, тинчини, соғлиғини йўқотиш' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 173). Бу сўз АРСда (889) васвас шаклида берилган, дарсликларда эса (УАЯ, 236; АТГ, 339) бундай сўз филал(ун) вазнида ҳосил қилиниши таъкидланган; биринчи бўғинда и унлиси эмас, а унлисининг келгани бу сўз асли вас тақлид сўзининг такроридан тузилгани билан изоҳланса керак. Сўзлашув тилида васвос сўзи кўпинча восвос тарзида талаффуз қилинади.