O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАСИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз vasiyy(un) шаклига эга (АРС, 893); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: vasiyy -> васий. Бу сўз асли кўпмаъноли vasa феълининг 'киши ўзи вафот этганидан кейин оила аъзоларига маълум муддат моддий ва маънавий раҳнамолик қилишни топширди' маъноси билан (АРС, 893) ҳосил қилинган масдари бўлиб (АРС, 894), ўзбек тилида кимнингдир вафотидан кейин марҳумнинг вояга етмаган фарзандларига моддий ва маънавий раҳнамолик кўрсатишни зиммасига олган шахс’ маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 173), Ҳуқуқшунослик термини сифатида ишлатиладиган бу сўздан васийлик оти ясалган.