O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАСИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз vasiyyat(un) шаклига эга (АРС, 893); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб, таркибидаги уу товушларидан бирини тятилаб қабул қилинган: vasiyyat —> васийат (васият). Бу сўз асли кўпмаъноли vasa феълининг 'ўлими олдидан ўз истак, топшириғини билдирди' маъноси билан (АРС,893) ҳосил қилинган масдари бўлиб (АРС, 894), кишининг ўз ўлими олдидан айтган ёки ёзиб қолдирган истак, топшириқлари' маъносини англатади (ЎТИЛ I173).