ВАСИҚА
Tasnif: Бу арабча сўз vasiqat(un) шаклига эга
(АРС, 872); ўзбек тилига се товушини с товушига, чўзиқ I унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: vasīqat васиқа. Бу сўз ишонди маъносини англатувчи vasacja феълидан ясалган vasīq(un) аслий сифатидан (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида 'ҳужжат', 'акт' маъноларини (АРС, 872), ўзбек тилида 'мол-мулкка шахсий хўжайинликни тасдиқловчи ҳужжат' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 173). Ўзбек тилида vasaqa феълидан ясалган vasīq(un) аслий сифати ҳам мавжуд бўлиб (АТГ, 43), 'ишонч қозонган'
маъносини англатади (АРС, 872), бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади (Восиқ).