O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАСА

Tasnif: Бу арабча сўз vasl(im)1 шаклига эга (АРС, 893); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: vasl -> васл. Бу сўз 'қўшилди', 'етишди' маъносини англатувчи vasala феълининг (АРС,893) 1 боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'боғлани ', 'алоқа' маъноларини, ўзбек тилида эса 'ёр билан дийдор кўришув' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 173) . Ўзбек тилида vasala феълидан ҳосил қилинган vasil(un) I боб масдари (АТГ, 142) ва ундан -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган vasilat(un) муаннас шакли (васил ва васила сўзлари) ҳам мавжуд бўлиб, атоқли от сифатидагина ишлатилади. Бу сўзлар асли 'ажралмас' (дўст) маъносини англатади. Эркак кишининг атоқли оти сифатида Восил сўзи ҳам ишлатилади. Бу сўз vasala феълидан ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), 'бир-бирига боғловчи' маъносини англатади (АРС, 893).