ВАТАНГАДО
Tasnif: Бу қўшма сўз ўзбек тилида арабча ва-
тан (қ.) ва 'тиланчи' маъносини англатувчи тожикча гадо сўзларидан (ТжРС, 95) таркиб топган бўлиб, 'ватандан кечиб, бегона юртда хор-зор ҳаёт кечираётган киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 173).