ВАТАНЛИ БЎЛ
Tasnif: Бу қўшма феъл ўзбек тилида
арабча ватан сўзидан (қ.) -ли қўшимчаси билан ҳосил қилинган ватанли сифати ва бўл- феълидан тузилган бўлиб, 'яшаш жойига эга бўл-' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 174). Ватанли сўзи ватан сўзининг 'яшаш жойи' маъно узви асосида ясалган.