ВАТАНПАРВАР
Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча ватан
сўзига (қ.) 'тарбияла-', 'ўстир-' маъносини англатувчи тожикча парвардан феълининг парвар ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган; 'ўз ватанини чексиз севувчи, ватан манфаати учун жонбозлик кўрсатувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 174).