O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАТАНФУРУШ

Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча ватан сўзига (қ) 'сот-' маъносини англатувчи тожикча фурўхтан феълининг фурўш ҳозирги замон асосини (ТжРС, 415, 90) қўшиб тузилган; ўзбек тилига ў унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган (чунки ўзбек тилида сўзнинг иккинчи ва кейинги бўғинида ў унлиси келмайди): ватан + фурўш = ватанфурўш -> ватанфуруш; ватан манфаатларига хиёнат қилувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 174).