O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАФО

Tasnif: Бу арабча сўз vafab(un) шаклига эга (АРС, 903); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: vafab -> вафа (вафо). Бу сўз кўпмаъноли vafa феълининг (АРС, 902) 'бажарди' маъноси билан ҳосил қилинган масдари бўлиб (АРС, 903), 'аҳдида, ваъдасида қатъий туриш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 174). Бу сўздан ўзбек тилида вафоли, вафосиз сифатлари ясалган. Вафо сўзи эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.