O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАФОТ

Tasnif: Бу арабча сўз vafat(un) шаклига эга (АРС, 903) ; ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қдбул қилинган: vafat —> вафат (вафот). Бу сўз асли кўпмаъноли vafa феълидан бажарди маъноси билан ҳосил қилинган vafab(un) масдаридан (АРС, 903) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), "умрнинг тугаши', қазо’ маъносини англатади (ЎТИЛ, I,174) . Бу сўз маъносининг ЎТИЛда ўлим, ажал сўзлари билан изоҳлангани тўғри эмас.