O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАЪДА

Tasnif: Бу арабча сўз уаъда(ун) шаклига эга (АРС, 898) ; ўзбек тилига сукунли айн товуши ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: vabdat -> ваъда. Бу сўз бажаришни ўз зиммасига олди , сўз берди маъносини англатувчи уаъасlа феълининг масдари уаъ(l(un) сўзининг -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), ўзбек тилига бу қўшимчанинг а қисмини сақлаб, t қисмини ташлаб қабул қилинган, 'ниманидир бажаришни ўз зиммасига олиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 174). Бу сўздан ўзбек тилида ваъдалаш- феъли ясалган.