O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАЪЗХОНЛИК

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида ваъзхон сўзидан -лик қўшимчаси билан ясалган; ваъзхон сўзи арабча ваъз сўзига 'ўқи-' маъносини англатувчи то жикча хондан феълининг хон ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган бўлиб (ТжРС, 426), ваъз айтувчи маъносини англатади. Ваъзхонлик сўзи диний ақидаларни тарғиб қилувчи нутқ айтиш билан шуғулланиш' маъносини англатади. Ана шу маъно асосида 'амалий иш бажариш ўрнига қуруқ гап-сўз айтишдан нарига ўтмаслик каби салбий мундарижали маъки хам юзага келган (ЎТИЛ, I, 174).