ВАҚТХУШЛИК
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча вақт
(қ.) ва 'яхши' маъносини англатувчи тожикча хуш сўзларидан тузилган вақт(и) хуш иборасига -лик қўшимчасини қўшиб ясалган мавҳум от бўлиб, 'хушчақчақ кайфият', 'хурсандлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 175) . Бу сўзни асли вақтихушлик тарзида айтиш ва ёзиш тўғри.