O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАҚТЧОҒЛИК

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча вақт (қ.) ва 'хурсанд' маъносини англатувчи ўзбекча чоғ (ЎТИЛ, II, 380: чоғ II) сўзларидан тузилган вақт(и) чоғ иборасига -лик қўшимчасини қўшиб ясалган мавҳум от бўлиб, 'ўта хушчақчақ кайфият', 'ўта хурсандчилик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 175). Бу сўзни асли вақтичоғлик тарзида айтиш ва ёзиш тўғри.