O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАҲИМА

Tasnif: Бу арабча сўз vahimat(un) шаклига эга (АРС, 914); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган; адабий ўзбек тилида биринчи бўғиндаги чўзиқ а унлисининг а унлисига алмаштирилгани ноўрин, чунки қоида тарзида бундай унли ўзбек тилида а унлисига алмашади, сўзлашув тилида худди шундай талаффуз қилинади ҳам. Бу сўз асли кўпмаъноли vahama феълидан 'нотўғри тасаввурга эга бўлди' маъноси билан (АРС, 914) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши vahim(un) сўзидан (АТГ, 147) -at(un) қўшимчасини қўшиб ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'ҳаяжонли қўрқув ҳолатини юзага келтирадиган ўй-хаёллар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 176). Бу сўз ўзбек тилида 'ваҳимали ўй-хаёлларга берилувчанлик касаллиги' маъносини ҳам англатади, шу маъноси билан бу сўз одатда ваҳма шаклида талаффуз қилинади.