O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАҲМ

Tasnif: Бу арабча сўз vahm(un) шаклига эга (АРС, 914); кўпмаъноли vahama феълининг 'чўчитди', 'безовта қилди' маъноси билан (АРС, 914) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'фараз', 'гумон', 'тахмин' каби маъноларни (АРС, 914), ўзбек тилида эса 'хавфсираш натижасида юзага келадиган қўрқув ҳола — ти' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 176). Бу сўз сўзлашув тилида воҳим тарзида ҳам талаффуз қилиниб, воҳим I сўзи билан шаклан тенг келиб қолади.