O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАҲШИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз шаклига эга (АРС, 878); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги уу ундошлардан бирини ташлаб қабул қилинган: vahşiyy -> ваҳший. Бу сўз асли 'ёввойи бўлди' маъносини англатувчи vahaşa феълининг (АРС, 877) I боб масдари vahş(un) сўзидан (АТГ, 142) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), араб тилида 'ёввойи', 'йиртқич', 'эскирган' каби маъноларни (АРС, 878), ўзбек тилида эса 'ёввойи', 'киши оёғи бориб етмаган', 'йиртқич' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 176). Бу сўздан ўзбек тилида ваҳшийлик мавҳум оти ясалган.