ВИЛОЙАТ
Tasnif: Бу арабча сўз vilayat(un) шаклига эга
(АРС, 913); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: vilayat —> вилайат (вилоят). Бу сўз 'бошқарди' маъносини англатувчи valiba феълининг (АРС, 911) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), асли 'марказ бошқарувидаги узок, ўлка' маъносини
англатган, кейинчалик маънода умумлашиш юз бериб,
'мамлакатнинг (давлатнинг) йирик маъмурий бўлаги'
маъносини англата бошлаган (ЎТИЛ, I, 178).