O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВИСОЛ

Tasnif: Бу арабча сўз visal(un) шаклига эга (АРС, 893); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: visal-> висал (висол). Бу сўз 'қўшилди' маъносини англатувчи vasala феълининг (АРС, 892) 1 боб масдари бўлиб (АТГ, 145), 'ёр билан қовушув' маъносини англатади. ЎТИЛда (I, 172) висол сўзи васл сўзига айнан дейилган, ваҳоланки бу сўзларга АРСда берилган изоҳлардан уларнинг фарқли маъно англатиши очиқ кўриниб турибди.