O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВИҚОР

Tasnif: Бу арабча сўз асли vaqar(un) шаклига эга (АРС, 904); бу сўз таркибидаги чўзиқ а унлисининг а унлисига алмашуви одатдаги ҳодиса, лекин биринчи бўғиндаги а унлисининг и унлисига алмаштирилганини (ЎТИЛ, I, 179) изоҳлаш қийин; ТжРСда бу сўз вақор (91) ва виқор (92) шаклида келтирилган, лекин асосий деб виқор шакли танланган. Бу сўз 'жиддий ва салобатли бўлди' маъносини англатувчи vaqura феълининг (АРС,904) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'мағрурлик', 'улуғворлик' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 179).