ВОДИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз асли vadin шаклига эга (АРС,
881); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига
алмаштириб, сўз охиридаги п ундошини ташлаб,
шунинг эвазига қисқа i унлисидан кейин чўзиқлик учун й ундошини қўшиб қабул қилинган: vadin -> вадий(водий). Бу сўз асли 'дарёнинг аввалги ўзани' маъносини англатган, кейинроқ 'дарё ўзани бўйлаб ясланган кенг текислик', 'атрофи тоғлар билан ўралган кенг текислик' маъноларини англата бошлаган (ЎТИЛ, I,179).