O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВОЛИДА

Tasnif: Бу арабча сўз validat(un) шаклига эга (АРС, 910); 'дунёга келтирди' маъносини англатувчи valada феълидан ҳосил к,илинган valid (un) аниқ нисбат сифатдошининг (АТГ, 147) -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), 'она' маъносини англатади; ўзбек тилида кўтаринки услубда ишлатилади: Волидамиз тўқсон ёшдалар каби (ЎТИЛ, I, 180) . Бу сўз аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.