O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВОСИТА

Tasnif: Бу арабча сўз vasitat(un) шаклига эга (АРС, 887); асли 'ўртада бўлди' маъносини англатувчи vasata феълидан (АРС, 887) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши vasit(un) сўзидан (АТГ, 147) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб, сўз охиридш’и т товушини ташлаб қабул қилинган: vasitat -> васита (восита); 'бирор ишни амалга оширишда кўмаклашувчи нарса' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 180). Бу сўздан ясалган воситали, воситасиз сифатлари грамматик термин таркибида қатнашади (воситали тўлдирувчи каби).