ВОҚЕ
Tasnif: Бу арабча сўз vaqib(un) шаклига эга (АРС,
905) ; ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига
алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб ва шунинг эвазига и унлисини е унлисига алмаштириб қабул қилинган: vaqib —> вақе (воқе). Бу сўз кўпмаъноли vaqaba1 феълининг 'юз берди' маъноси билан (АРС, 904) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 149), араб тилида 'юз бераётган', 'ҳақиқий' каби маъноларни (АРС, 905) англатади; ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, воқе бўл- ('рўй бер-') қўшма феъли таркибида 'юз бериш' маъноси билан қатнашади (ЎТИЛ, I, 181). Ўзбек тилида ъоқе сўзиданлик қўшимчаси билан воқелик сўзи ясалган бўлиб, 'амалда мавжуд
ҳолат, муҳит' маъносини англатади.