O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВОҲИД

Tasnif: Бу арабча сўз vahid(un) шаклига эга (АРС, 877) ; ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: vahid -> ваҳид (воҳид). Бу сўз араб тилида 'яктан бўлди', 'ёлғиз бўлди', 'якка-ю ягона бўлди' каби маъноларни англатувчи vahada феълидан ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ,147), ҳозирги ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 181). Асли 'якка-ю яго — на' маъносини англатувчи бу сўз Оллога нисбат бериладиган сифат бўлиб, бу сўз билан тузилган атоқли от Абдувоҳид тарзида ишлатилиши тўғри.