ВОҲИМ I
Tasnif: Бу арабча сўз vahim(un) шаклига эга
(АРС, 914); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: vahim —> ваҳим (воҳим). Бу сўз кўпмаъноли vahama феълининг 'нотўғри тасаввурга эга бўлди' маъноси билан (АРС, 914) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ,147), 'ҳар хил ўй-хаёлларга берилувчан' маъносини англатади. Бу сўзнинг ЎТИЛда (I, 176) ваҳим шаклида келтирилгани тўғри эмас (Ўзбек сўзлашув тилида ҳам а эмас, а унлиси талаффуз қилинади), маъноси ҳам
'ваҳимали' тарзида нотўғри изоҳланган.