
ДАВОМАТ
Tasnif: Бу арабча сўз davamat(un) шаклига эга
(АРС, 269); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: davamat -» давамат (давомат). Бу сўз dama феълидан ҳосил қилинган I боб масдари davam(un) сўзидан (АТГ, 142) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида 'муддат', 'вақтнинг ўтиши' маъноларини (АРС, 269), ўзбек тилида эса 'бирорта фаолиятда мунтазам қатнашиб туриш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 204).