O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАВР

Tasnif: Бу арабча сўз davr(un) шаклига эга (АРС, 265); кўпмаъноли dara феълининг 'айланди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида ўндан ортиқ маънони англатади (.АРС, 267), ўзбек тилида ҳам бир неча маънони, шу жумладан 'ижтимоий ёки шахсий ҳаётнинг маълум белгилари билан ажралиб турадиган йирик қисми' маъносини англатади (УТИЛ, I, 204). Давр сур- ибораси таркибида 'роҳат-фароғат билан яшаш вақти' маъносини касб этади. Худди шундай маънода давр сўзи даврон сўзи билан (қ.) жуфт сўз тарзида ишлатилади. Бу жуфт сўз давр-у даврон шаклида ҳам ишлатилади.