ДАВРИЙ
Tasnif: Бу сўз арабча давр сўзидан (қ.) -ийй(ун)
қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ,48), ўзбек тилига сўз охиридаги йй товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: давр + ийй -> даврий. Бу сўз физика термини (даврий тебраниш) ва математика термини (даврий каср) таркибида 'такрорланадиган' маъносини англатиб қатнашади (ЎТИЛ, I, 204).