![Print](/static/img/print.png)
ДАИЙУС
Tasnif: Бу сўз араб тилида dayyus(un) шаклига эга
(АРС, 270); ўзбек тилига чўзиқ и унлисини у унлисига, се ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: dayyus -» даййус (дайюс). Бу сўз ЎТИЛда бир й ундоши билан хато ёзилган: й ундоши аслида иккита; бундан ташқари, ўзбек тилида экспрессив маънони кучайтириш учун ҳам ундош (бу ерда -й ундоши) қатланади. Бу сўз 'қўшмачи' маъносини англатади ва шу маъноси билан сўкиш сўзи сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 215).