ДАРВОҚЕ
Tasnif: Бу сўз асли арабча воқе сўзининг (қ.)
тожикча дар предлоги билан (ТжРС, 115) ишлатилган шакли бўлиб, ўзбек тилида бу предлог билан сўз қўшиб айтилади ва ёзилади: дар воқе -> дарвоқе. Асли бу сўз
'воқеа хусусида' маъносини англатган, ҳозирги ўзбек тилида тингловчининг эътиборини тортиш учун айтилиб, 'айтгандай', 'ҳа, айтганча' каби маънони ифодалайди (ЎТИЛ, I, 209). Бундай маъноли сўз ТжРСда берилмаган.