
ДАФ
Tasnif: Бу арабча сўз dafъ(un) шаклига эга (АРС, 256);
ўзбек тилига сўз охиридаги айнни ташлаб қабул
қилинган: dafъ -> даф. Бу сўз 'нарига сурди' маъносини англатувчи dafaъa феълининг (АРС, 256) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'нарига суриш', 'ҳамлани қайтариш' каби маъноларни англатади (АРС, 256); бу сўз ўзбек тилида даф қил- , даф бўл- қўшма феъллари таркибида
қатнашиб, сўзлашув тилида дап тарзида талаффуз
қилинади.