
ДАХЛСИЗ
Tasnif: Бу сўз узбек тилида арабча дахл сўзидан
(қ.) -сиз қўшимчаси билан ясалган бўлиб, уч хил
маънони англатади: 1) 'алоқаси йўқ', 2) 'ташқи ҳамладан, ҳужумдан етарли даражада ҳимояланган', 3) 'жиноий жавобгарликка тортилишдан ҳимояланган' (ЎТИЛ, I, 215). Кейинги икки маъноси асосида бу сўздан дахл-
сизлик мавҳум оти ясалган.