
ДАҚИҚА
Tasnif: Бу арабча сўз daqīqat(un) шаклига эга
(АРС, 258); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: daqī qat -> дақиқа. Бу сўз кўпмаъноли daqqa феълининг 'парчалади' маъноси билан (АРС, 257) ясалган daqīq(un) аслий сифатидан (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида 'минута', 'заррача', молекула' маъноларини англатади (АРС, 258) ўзбек тилига 'минута' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 215).