O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЎҒИН

Tasnif: ’гавда суякларининг тоғайлар, пайлар би¬лан бириккан жойи’. Ҳаво булут бўлса, б ў ғ и н л а— р u м зирқираб оғрийди. Бу от қадимги туркий тилда ’боғла-’ маъносини англатувчи боғ- феълидан —(у)н қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, И, 171); ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: боғ— + ун — боғун > боғин. Маҳмуд Кошғарий бу сўзнинг асли боғьш шакли тўғри эканлигини таъкидлайди (Девон, I, 379); ҳозирги ўзбек тилида бу сўз бўғим шаклида ҳам талаффуз қилинади.