ДОР
Tasnif: Бу арабча сўз 'яшаш жойи', 'дунё' каби
маъноларни англатиб, dar шаклига эга (АРС, 266); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: dar -» дар (дор). Бу сўз асли кўпмаъноли dara феълининг 'айлантирди' маъноси билан ҳосил қилинган масдар бўлиб, ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, дор-дунё (қ.), дорулбақо (қ), дорулфано (қ.) сўзлари таркибида қатнашади (ЎТИЛ, I, 234, 235).