O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДОҲИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз асли dahiyat(un) шаклига эга (АРС, 265); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги at қисмини ташлаб қабул қилинган: dahiyat -> даҳий (доҳий). Бу сўз daha феълининг 'ўткир ақл соҳиби бўлди’ маъноси асосида (АРС, 265) ясалган аслий сифатнинг (АТГ, 43) -at(un) муаннас қўшимчаси қўшилган шакли бўлиб (АТГ, 48), асли ўткир ақл соҳиби' маъносини англатган, кейинчалик 'ақл-заковатли, доно йўлбошчи' маъносини англата бошлаган (АРС, 265; ЎТИЛ, I, 236).